Geneo – бу терини кислород билан то‘yинтирадиган, терини ичидан озик'лантириш ва о‘згартириш учун к'улаy шароит yаратадиган, РФ енергиyаси ва ултратовуш та’сирида терини таранглаштирадиган, текислаyдиган, ва ёшартирадиган yагона аппарат методикаси. Генео билан хозирок' узок' муддатли натиjага еришинг. Муолаjани хар к'андаy ёш, тери тури ва yилнинг исталган вак'тида к'о‘ллаш мумкин.
OxyGeneo патентланган оксигенация технологияси — бу терини кислород билан тўйинтирадиган катализатордир. Қўшимча кислород тери ҳужайраларига OxyPod ва Geneo зардоблари таркибига кирадиган моддаларни фаолроқ қабул қилишга ундайди. Ушбу таъсир туфайли тўқималарни янгилаш учун ҳужайраларнинг иши жуда ҳам самарали бўлади.
Geneo’нинг 5 та даволаш усули ва 6 хил таъсир қилиш омили билан сиз мижозларингизнинг терини парваришлаш бўйича исталган эҳтиёжларини қондириш учун энг яхши ечимга эга бўласиз. Geneo муолажалари учун аниқ бир муаммоларни ҳал қилишга мўлжалланган ва муолажалар давомида терига юбориладиган табиий ҳамда юқори самарали моддалар ишлатилади.
Geneo муолажаси терини кислород ва табиий самарали моддалар билан тўйинтириб, терини жонлантириши сабабли ноёб ҳисобланади. Geneo’ning тезкор натижаси – бу тоза, нурли тери. Бундай натижани ҳатто тушлик танаффусида ҳам олиш мумкин, чунки Geneo олдиндан тайёргарликни талаб қилмайди ва муолажадан кейин тикланиш ҳам шарт эмас!
Geneo OxyPod капсулалари праймер-гели билан реакцияга киришиб, терини кислород билан тўйинтиришнинг табиий жараёнини бошлайди, капсулалар тери юзасини майинлик билан шўралайди. OxyPod таркибида фаол бўлмаган моддалар сақланади, шунинг учун улар зардоб шаклида бўлганига қараганда самаралироқ. OxyPod таркибида консервантлар, бўёқлар, ароматизаторлар, парабен ва глютенлар мавжуд эмас. Ушбу капсулаларни ишлаб чиқиш давомида ҳайвонларда тажрибалар ўтказилмаган.
Geneo фақат юз учун ишлатилмайди! Geneo’ning ҳар бир протоколидаги самарали моддалар танадаги ҳуснбузарларни даволашда, фолликуляр кератозни тинчлантиришда, тери ёғини ишлаб чиқарилишини тартибга солишда, ажинларни текислашда, терини қуёш нурига тайёрлашда ва ҳоказоларда ёрдам беради.
Angela Caglia
Индивидуаллиштирилган муолажалар
Ҳеч қандай реабилитациясиз
Oxypod кучи
Бошдан бармоқ учигача порланг
«Менга ҳаммасидан ҳам кўпроқ Geneo натижалари ёқади. Мен 25 йилдан бери ишлайман, аммо реабилитациясиз бундай самарали муолажани ҳеч қачон кўрмаганман. Мен мижозларим доимо Geneo натижаларидан лол қолишларини ёқтираман: аввалига улар ҳеч қандай мўжиза кутмайди, кейин эса улар қандай тоза, нурли ва текис терига эга эканликларидан жуда ҳам хурсанд бўлишади.»
«Агар сиз ҳеч қандай реабилитация ёки ноқулайликсиз тезда тоза терига эга бўлишни хоҳласангиз, бу ЎША! Geneo терини шўралаш ва кислород билан тўйинтириш қобилияти туфайли микродермабразиядан устун туради, бундан ташқари, Geneo – бу ёғли ва жонсиз терига қарши курашиш учун мўлжалланган кучли ингредиентлар манбаи ҳисобланади.»
«Geneo муолажаси – бу юзни парваришлаш келажаги ва машҳур инсонларнинг энг севимли муолажаларидан биридир. Geneo микродермабразия муолажаларини ва шунга ўхшаш эски мактаб муолажаларининг ўрнини босиши аниқ.»
«Биз терини кислород билан тўйинтириш учун унинг энг чуқур қатламларига таъсир ўтказамиз. Пептидлар ва антиоксидантлар терининг янгиланиши ва ҳолатини янада яхшилаши учун тери қатламига чуқурроқ кириб бориши жуда муҳим. Шунинг учун мен беморларим муолажа хонасидан чиққанида оладиган дастлабки ёрқин ва нурли натижа жуда муҳим деб ўйлайман.»
Susan Bruno
Coastal Contours Spa Owner & Esthetician
Angela Caglia
Nurse Jamie
Celebrity Esthetician
Dr. Jame Heskett
Owner of The Wellpath
Angela Caglia
Celebrity Facialist & Master Esthetician
ҲАР ҚАНДАЙ ЁШ ВА ТЕРИ ТУРИ МУОЛАЖАЛАР ЙИЛНИНГ ИСТАЛГАН ВАҚТИДА
Ёши катталар тери
Қуруқ тери
Geneo технологияси ва муолажанинг шикаст бермайдиган хусусияти ёши катта терининг эластиклигини оширишга, ажинларни текислашга ва қариш белгиларини камайтиришга ёрдам беради.
Geneo терининг намликни ушлаб туриш хусусиятини яхшилайди ва терининг тўсиғини мустаҳкамлайди, қуруқ терининг намланишига ёрдам беради.
Муаммоли тери
Мақсадли ингредиентлардан фойдаланадиган турли хил даволаш усуллари сабабли Geneo ҳуснбузар чиқадиган ва суви қочган терини даволашда, гиперпигментацияни камайтиришда ва бошқа кўплаб нарсаларда ёрдам бериши мумкин.
Ёғли тери
Антибактериал компонентлар кирларни йўқотади, акне билан курашади ва тери ёғи ишлаб чиқарилишини камайтиради. Geneo ёғли терига эга одамлар учун ажойиб ечимдир.
Ўта сезгир тери
Geneo – бу ҳеч қандай санчиқсиз, сўрилмасиз ёки тўқималарни чўзиб юборишсиз ўтадиган ноинвазив муолажа бўлиб, уни терининг ҳар қандай тури учун етарлича хавфсиз қилади.
Аралаш тери
Geneo муолажаларининг 5 тасидан бирини танланг, аралаш терини парваришлаш учун мўлжалланган ва унинг ҳолатини яхшилашга ёрдам берадиган ингредиентларнинг кучидан фойдаланинг.
БИЗ ҲАҚИМИЗДА МАТБУОТ
ФИКРЛАР
БИРИНЧИ САЛОНИМДА GENEO ҚАНЧАЛИК МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛГАНЛИГИНИ КЎРИБ, ИККИНЧИ САЛОНИМ УЧУН ҲАМ ЯНА БИТТА АППАРАТ СОТИБ ОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИМ.
Geneo – бу менинг спа-марказимдаги юқори технологияли парваришлаш муолажаси. Geneo беморларимга тез таъсир кўрсатаётгани ва ҳатто бир ҳафтадан кейин ҳам бу натижа сақланиб қолаётгани менга ёқмоқда - уларнинг териси сезиларли даражада намланиб, эластиклашмоқда! Шунингдек, мен Geneo’ни майин шўралаш таъсири учун ҳам яхши кўраман. Муаммоли тери учун Balance протоколи менинг беморларим орасида энг машҳур ҳисобланади. Geneo муолажалари доимо натижа беришини бизнинг косметологларимиз хуш кўради. Беморлар деярли дарҳол терининг текстураси ва оҳангида яққол яхшиланишларни сезмоқдалар. Биринчи салонимда Geneo қанчалик муваффақиятли бўлганини кўриб, иккинчи салоним учун ҳам яна битта аппарат сотиб олишга қарор қилдим.
Франческа Джессика Льюис, Cosmetic Center маркази эгаси, Делрей-Бич, Флорида (АҚШ)
уШБУ МУОЛАЖА ЭРКАКЛАР УЧУН ҲАМ МОС КЕЛАДИ, МЕН УЛАРДАН АЖОЙИБ ФИКРЛАР ОЛЯПМАН
Бугунги кунда беморлар шифокор-косметологга аниқ бир сўров билан мурожаат қилишади. Ижтимоий ҳаёт даври ўз қоидаларини белгиламоқда: кўплаб беморлар реабилитация учун вақт кетказишга тайёр эмас. Улар косметик муолажалар оғриқсиз ва визуал томондан сезиларсиз бўлишини хоҳлашмоқда. Geneo аппарати – бу сизга кўп йиллар давомида терининг фунционаллигини сақлашга имкон берадиган ва бир вақтнинг ўзида тўртта технологияни бирлаштирган ноёб машинадир. Ушбу муолажанинг енгиллиги ва қулайлиги, ҳамда тикланиш даврининг йўқлигига қарамай, у сезиларли натижа беради. Мен учун Geneo – бу сеҳрли қурол. Чунки ёшартириш жараёнини бошлаш учун нафақат фибробластларни агрессив муолажалар билан тезлаштириш, балки уларни озуқа моддалари билан таъминлаш, моддалар алмашинувининг тугаётган маҳсулотларини чиқариб ташлаш ва ҳужайралар фаоллиги учун қулай шароитларни яратиш ҳам керак. Geneo буларнинг барчасини таъминлаб беради ва ёш терининг сифатини – барча биологик хусусиятларини сақлаб қолган терини қўллаб-қувватлайди. Шундай қилиб, Geneo замонавий аёлларнинг қаришига эмас, балки йилдан-йилга чиройлилашишга ёрдам беради. Ушбу муолажа эркаклар учун ҳам мос келади, мен улардан ажойиб фикрлар оляпман.
Никкерова-Оноприева Мария, дерматолог, Belle Vie клиникасининг косметологи, Краснодар шаҳри.
GENEO – ЭНГ САМАРАЛИ ВА ТАЛАБГОР АППАРАТ УСУЛЛАРИНИНГ ЖУДА ОМАДЛИ БИРЛАШУВИ.
Мен Geneo аппаратини клиникамда деярли 4 йилдан бери ҳар куни ишлатиб келмоқдаман. Ва ўйлашимча бу ҳақиқатан ҳам энг самарали ва талабгор аппарат усулларининг жуда омадли бирлашмаси. Шифокор-физиотерапевт ва ўқитувчи сифатида мен ишонч билан айта оламанки, ушбу қурилманинг ихчам ҳажмига қарамай, у ҳақиқатан ҳам кучли ва самарали параметрларга эга. Мен Geneo’ни агрессив муолажаларга тайёргарлик кўриш ва кейинчалик реабилитация қилиш учун тез-тез ишлатиб тураман. Шунингдек, ноинвазив карбокситерапия ва сонофорез технологияларининг долзарблигини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Юқори частотали ультратовуш капсуладаги муҳим моддаларни терининг чуқур қатламларига юборишга имкон беради – физиотерапевт сифатида менинг ўйлашимча, кириш чуқурлиги тахминан 1 см.
Аксененко Ирина Павловна, Dr.Aksenenko клиникаси директори, Москва шаҳри.
БУ ЖУДА ҲАМ ФОЙДАЛИ ИНВЕСТИЦИЯ!
Бизнинг марказимизда юзни парваришлаш ҳақида гап кетганда 30% дан ортиқ ҳолларда Geneo қўлланилади. Буларнинг барчаси атиги битта муолажадан кейин кузатиладиган унинг тез ва узоқ муддатли натижалари туфайли. Бу услуб сармоянгизни жуда тез қайтаришга имкон беради! Geneo муолажаси жуда ҳам содда ва даромадли ҳисобланади, бу иш вақтингиздан самарали фойдаланишга имкон беради. Geneo янги технологияларни хуш кўрадиган беморлар учун мос ва муолажанинг кенг қирралилиги сабабли у нафақат юз, балки танадаги терини ҳам яхшилашни хоҳлайдиган одамларни жалб қилишга имкон беради. Ушбу муолажа терини парваришлаш учун индивидуал ёндашувни таклиф қилади. Беморлар Geneo муолажасидан кейин териси қандай кўринишга эга бўлганлигини кўриб лол қолишади. Ва менга ҳам Geneo биргина сеанснинг ўзида жуда кўп фойда кўрсатиши ёқади. Бундан ташқари, сарфланувчи материалларни тўлдириш жуда осон ва сизда ҳар қандай тери турига эга мижозлар учун кенг имкониятлар мавжуд бўлади. Парваришлашдан ташқари, биз Geneo муолажасидан микро игналар, терини шўралаш ва IPL’дан икки ҳафта олдин терини тайёрлаш учун ҳам фойдаланамиз.
Дженнифер Роуз, косметолог, спа-маркази эстетисти, R3 Health Esthetician, Palm Beach, Флорида.
БИРИНЧИ СЕАНСДАН КЕЙИНОҚ БЕМОРЛАР ТЕРИНИНГ СЕҲРЛИ ПОРЛАШИНИ ТАЪКИДЛАШАДИ
Мен аппаратли услубларни жуда яхши кўраман, чунки улар жуда яхши таъсир ўтказади, таъсирни кучайтириш орқали уларни аралаштириб ишлатиш ҳам мумкин. Айнан синергизм таъсири технологияси – нафақат менга, балки менинг беморларимга ҳам ёққан Geneo аппаратининг асосий афзалликларидан бири. Биринчи муолажадан сўнг беморлар терининг сеҳрли порлаши ва муолажалар курсидан кейин – унинг узоқ муддатли натижасини таъкидлайдилар. Шунингдек, мен Geneo’ни агрессив муолажаларга тайёрлаш ва реабилитация қилиш дастурида ҳам қўллайман.
УШБУ АППАРАТ МЕНГА БИЗНЕС ЭГАСИ СИФАТИДА КАТТА ФОЙДА КЕЛТИРМОҚДА.
Профессионаллар сифатида биз бозордаги янги қурилмалардан дарҳол фойдаланишга қарор қилмаймиз. Шунга қарамай, Geneo юзни парваришлаш бўлимимизнинг энг яхши муолажасига айланди, чунки уни клиникада ишлатиш иқтисодий жиҳатдан фойдали эди. Geneo’нинг фойда маржаси ҳозирда кўплаб қурилмаларга қараганда юқори. Шунинг учун ушбу инвестицияни амалга оширишга қўрқманг, сиз уни тезда оқлайсиз. Мижозларнинг натижадан хурсанд бўлиш даражаси бизнинг кутганимизданда ошишда давом этмоқда. Шундай қилиб бизда ушбу даволаниш услубини қўллаш ва уни маркетинг томондан тарғиб қилиш тўғрисида ҳеч қандай шубҳа қолмади. Geneo – бу турли хил тери камчиликларини бартараф этадиган ва ҳатто баъзи тери касалликларини даволай оладиган бозордаги энг сўнгги технология. Муолажадан сўнг сиз дарҳол сезиларли натижаларни кўрасиз. Юзни парваришлаш учун ҳар биримизга керак бўладиган нарса – қулай, аммо ёшартириш жараёнини тезлаштирувчи ва терининг нафас олишини яхшилайдиган таъсир. Geneo’да ҳеч кимга ёқмайдиган нарсанинг ўзи йўқ, шунинг учун беморлар моддалар ва даволаш протоколларидан мамнун бўлишади. Улар бизнинг даволаниш хонамиздан чиқишдан олдин муолажанинг қулайлиги, олинган қиймат ва муолажадан кейин ўз терининг умумий таассуротидан ҳайратда қолишади. Аввалига ушбу аппаратга сармоя киритишдан қўрқишингиз мумкин, аммо бу нақадар ажойиб қарор бўлганини тез тушуниб етасиз. Geneo менинг бизнесимнинг муваффақиятига ижобий таъсир кўрсатди, чунки бу парваришлаш услуби ҳар бир меҳмонимиз учун фойдалидир. У ҳақиқатан ҳам ажойиб, айниқса олти хил даволаш тўпламлари билан. Ушбу аппарат менга бизнес эгаси сифатида катта фойда келтирмоқда.