GENEO ИЗОҲЛАР
Geneo клиникалари ва салонлари, шунингдек уларнинг мижозлари натижалардан мамнун! Ҳақиқий мутахассислар ва сиз каби оддий одамларнинг ёқимли фикрлари билан танишиб чиқинг.
Geneo’нинг 5 та даволаш усули ва 6 хил таъсир қилиш омили билан сиз мижозларингизнинг терини парваришлаш бўйича исталган эҳтиёжларини қондириш учун энг яхши ечимга эга бўласиз. Geneo муолажалари учун аниқ бир муаммоларни ҳал қилишга мўлжалланган ва муолажалар давомида терига юбориладиган табиий ҳамда юқори самарали моддалар ишлатилади.
Geneo муолажаси терини кислород ва табиий самарали моддалар билан тўйинтириб, терини жонлантириши сабабли ноёб ҳисобланади. Geneo’ning тезкор натижаси – бу тоза, нурли тери. Бундай натижани ҳатто тушлик танаффусида ҳам олиш мумкин, чунки Geneo олдиндан тайёргарликни талаб қилмайди ва муолажадан кейин тикланиш ҳам шарт эмас!
Geneo OxyPod капсулалари праймер-гели билан реакцияга киришиб, терини кислород билан тўйинтиришнинг табиий жараёнини бошлайди, капсулалар тери юзасини майинлик билан шўралайди. OxyPod таркибида фаол бўлмаган моддалар сақланади, шунинг учун улар зардоб шаклида бўлганига қараганда самаралироқ. OxyPod таркибида консервантлар, бўёқлар, ароматизаторлар, парабен ва глютенлар мавжуд эмас. Ушбу капсулаларни ишлаб чиқиш давомида ҳайвонларда тажрибалар ўтказилмаган.
Geneo фақат юз учун ишлатилмайди! Geneo’ning ҳар бир протоколидаги самарали моддалар танадаги ҳуснбузарларни даволашда, фолликуляр кератозни тинчлантиришда, тери ёғини ишлаб чиқарилишини тартибга солишда, ажинларни текислашда, терини қуёш нурига тайёрлашда ва ҳоказоларда ёрдам беради.
Angela Caglia
Индивидуаллиштирилган муолажалар
Ҳеч қандай реабилитациясиз
Oxypod кучи
Бошдан бармоқ учигача порланг
«Менга ҳаммасидан ҳам кўпроқ Geneo натижалари ёқади. Мен 25 йилдан бери ишлайман, аммо реабилитациясиз бундай самарали муолажани ҳеч қачон кўрмаганман. Мен мижозларим доимо Geneo натижаларидан лол қолишларини ёқтираман: аввалига улар ҳеч қандай мўжиза кутмайди, кейин эса улар қандай тоза, нурли ва текис терига эга эканликларидан жуда ҳам хурсанд бўлишади.»
«Агар сиз ҳеч қандай реабилитация ёки ноқулайликсиз тезда тоза терига эга бўлишни хоҳласангиз, бу ЎША! Geneo терини шўралаш ва кислород билан тўйинтириш қобилияти туфайли микродермабразиядан устун туради, бундан ташқари, Geneo – бу ёғли ва жонсиз терига қарши курашиш учун мўлжалланган кучли ингредиентлар манбаи ҳисобланади.»
«Geneo муолажаси – бу юзни парваришлаш келажаги ва машҳур инсонларнинг энг севимли муолажаларидан биридир. Geneo микродермабразия муолажаларини ва шунга ўхшаш эски мактаб муолажаларининг ўрнини босиши аниқ
«Биз терини кислород билан тўйинтириш учун унинг энг чуқур қатламларига таъсир ўтказамиз. Пептидлар ва антиоксидантлар терининг янгиланиши ва ҳолатини янада яхшилаши учун тери қатламига чуқурроқ кириб бориши жуда муҳим. Шунинг учун мен беморларим муолажа хонасидан чиққанида оладиган дастлабки ёрқин ва нурли натижа жуда муҳим деб ўйлайман.»
Susan Bruno
Coastal Contours Spa Owner & Esthetician
Angela Caglia
Nurse Jamie
Celebrity Esthetician
Dr. Jame Heskett
Owner of The Wellpath
Angela Caglia
Celebrity Facialist & Master Esthetician
ФИКРЛАР
БИРИНЧИ САЛОНИМДА GENEO ҚАНЧАЛИК МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛГАНЛИГИНИ КЎРИБ, ИККИНЧИ САЛОНИМ УЧУН ҲАМ ЯНА БИТТА АППАРАТ СОТИБ ОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИМ.
Geneo – бу менинг спа-марказимдаги юқори технологияли парваришлаш муолажаси. Geneo беморларимга тез таъсир кўрсатаётгани ва ҳатто бир ҳафтадан кейин ҳам бу натижа сақланиб қолаётгани менга ёқмоқда - уларнинг териси сезиларли даражада намланиб, эластиклашмоқда! Шунингдек, мен Geneo’ни майин шўралаш таъсири учун ҳам яхши кўраман. Муаммоли тери учун Balance протоколи менинг беморларим орасида энг машҳур ҳисобланади. Geneo муолажалари доимо натижа беришини бизнинг косметологларимиз хуш кўради.
Беморлар деярли дарҳол терининг текстураси ва оҳангида яққол яхшиланишларни сезмоқдалар. Биринчи салонимда Geneo қанчалик муваффақиятли бўлганини кўриб, иккинчи салоним учун ҳам яна битта аппарат сотиб олишга қарор қилдим.

Франческа Джессика Льюис, Cosmetic Center маркази эгаси, Делрей-Бич, Флорида (АҚШ)
уШБУ МУОЛАЖА ЭРКАКЛАР УЧУН ҲАМ МОС КЕЛАДИ, МЕН УЛАРДАН АЖОЙИБ ФИКРЛАР ОЛЯПМАН
Бугунги кунда беморлар шифокор-косметологга аниқ бир сўров билан мурожаат қилишади. Ижтимоий ҳаёт даври ўз қоидаларини белгиламоқда: кўплаб беморлар реабилитация учун вақт кетказишга тайёр эмас. Улар косметик муолажалар оғриқсиз ва визуал томондан сезиларсиз бўлишини хоҳлашмоқда.
Geneo аппарати – бу сизга кўп йиллар давомида терининг фунционаллигини сақлашга имкон берадиган ва бир вақтнинг ўзида тўртта технологияни бирлаштирган ноёб машинадир.
Ушбу муолажанинг енгиллиги ва қулайлиги, ҳамда тикланиш даврининг йўқлигига қарамай, у сезиларли натижа беради.
Мен учун Geneo – бу сеҳрли қурол.
Чунки ёшартириш жараёнини бошлаш учун нафақат фибробластларни агрессив муолажалар билан тезлаштириш, балки уларни озуқа моддалари билан таъминлаш, моддалар алмашинувининг тугаётган маҳсулотларини чиқариб ташлаш ва ҳужайралар фаоллиги учун қулай шароитларни яратиш ҳам керак. Geneo буларнинг барчасини таъминлаб беради ва ёш терининг сифатини – барча биологик хусусиятларини сақлаб қолган терини қўллаб-қувватлайди. Шундай қилиб, Geneo замонавий аёлларнинг қаришига эмас, балки йилдан-йилга чиройлилашишга ёрдам беради. Ушбу муолажа эркаклар учун ҳам мос келади, мен улардан ажойиб фикрлар оляпман.

Никкерова-Оноприева Мария, дерматолог, Belle Vie клиникасининг косметологи, Краснодар шаҳри.
GENEO – ЭНГ САМАРАЛИ ВА ТАЛАБГОР АППАРАТ УСУЛЛАРИНИНГ ЖУДА ОМАДЛИ БИРЛАШУВИ.
Мен Geneo аппаратини клиникамда деярли 4 йилдан бери ҳар куни ишлатиб келмоқдаман. Ва ўйлашимча бу ҳақиқатан ҳам энг самарали ва талабгор аппарат усулларининг жуда омадли бирлашмаси. Шифокор-физиотерапевт ва ўқитувчи сифатида мен ишонч билан айта оламанки, ушбу қурилманинг ихчам ҳажмига қарамай, у ҳақиқатан ҳам кучли ва самарали параметрларга эга.
Мен Geneo’ни агрессив муолажаларга тайёргарлик кўриш ва кейинчалик реабилитация қилиш учун тез-тез ишлатиб тураман. Шунингдек, ноинвазив карбокситерапия ва сонофорез технологияларининг долзарблигини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман.
Юқори частотали ультратовуш капсуладаги муҳим моддаларни терининг чуқур қатламларига юборишга имкон беради – физиотерапевт сифатида менинг ўйлашимча, кириш чуқурлиги тахминан 1 см.

Аксененко Ирина Павловна, Dr.Aksenenko клиникаси директори, Москва шаҳри.
БУ ЖУДА ҲАМ ФОЙДАЛИ ИНВЕСТИЦИЯ!
Бизнинг марказимизда юзни парваришлаш ҳақида гап кетганда 30% дан ортиқ ҳолларда Geneo қўлланилади. Буларнинг барчаси атиги битта муолажадан кейин кузатиладиган унинг тез ва узоқ муддатли натижалари туфайли. Бу услуб сармоянгизни жуда тез қайтаришга имкон беради! Geneo муолажаси жуда ҳам содда ва даромадли ҳисобланади, бу иш вақтингиздан самарали фойдаланишга имкон беради.
Geneo янги технологияларни хуш кўрадиган беморлар учун мос ва муолажанинг кенг қирралилиги сабабли у нафақат юз, балки танадаги терини ҳам яхшилашни хоҳлайдиган одамларни жалб қилишга имкон беради. Ушбу муолажа терини парваришлаш учун индивидуал ёндашувни таклиф қилади. Беморлар Geneo муолажасидан кейин териси қандай кўринишга эга бўлганлигини кўриб лол қолишади. Ва менга ҳам Geneo биргина сеанснинг ўзида жуда кўп фойда кўрсатиши ёқади.
Бундан ташқари, сарфланувчи материалларни тўлдириш жуда осон ва сизда ҳар қандай тери турига эга мижозлар учун кенг имкониятлар мавжуд бўлади. Парваришлашдан ташқари, биз Geneo муолажасидан микро игналар, терини шўралаш ва IPL’дан икки ҳафта олдин терини тайёрлаш учун ҳам фойдаланамиз.

Дженнифер Роуз, косметолог, спа-маркази эстетисти, R3 Health Esthetician, Palm Beach, Флорида.
БИРИНЧИ СЕАНСДАН КЕЙИНОҚ БЕМОРЛАР ТЕРИНИНГ СЕҲРЛИ ПОРЛАШИНИ ТАЪКИДЛАШАДИ
Мен аппаратли услубларни жуда яхши кўраман, чунки улар жуда яхши таъсир ўтказади, таъсирни кучайтириш орқали уларни аралаштириб ишлатиш ҳам мумкин. Айнан синергизм таъсири технологияси – нафақат менга, балки менинг беморларимга ҳам ёққан Geneo аппаратининг асосий афзалликларидан бири.
Биринчи муолажадан сўнг беморлар терининг сеҳрли порлаши ва муолажалар курсидан кейин – унинг узоқ муддатли натижасини таъкидлайдилар. Шунингдек, мен Geneo’ни агрессив муолажаларга тайёрлаш ва реабилитация қилиш дастурида ҳам қўллайман.

Чиковани Инна Рамазовна, шифокор-косметолог, дерматолог, физиотерапевт. «Atribeaute Clinique» клиникаси мутахассиси, Санкт-Петербург шаҳри.
УШБУ АППАРАТ МЕНГА БИЗНЕС ЭГАСИ СИФАТИДА КАТТА ФОЙДА КЕЛТИРМОҚДА.
Профессионаллар сифатида биз бозордаги янги қурилмалардан дарҳол фойдаланишга қарор қилмаймиз. Шунга қарамай, Geneo юзни парваришлаш бўлимимизнинг энг яхши муолажасига айланди, чунки уни клиникада ишлатиш иқтисодий жиҳатдан фойдали эди. Geneo’нинг фойда маржаси ҳозирда кўплаб қурилмаларга қараганда юқори.
Шунинг учун ушбу инвестицияни амалга оширишга қўрқманг, сиз уни тезда оқлайсиз. Мижозларнинг натижадан хурсанд бўлиш даражаси бизнинг кутганимизданда ошишда давом этмоқда. Шундай қилиб бизда ушбу даволаниш услубини қўллаш ва уни маркетинг томондан тарғиб қилиш тўғрисида ҳеч қандай шубҳа қолмади. Geneo – бу турли хил тери камчиликларини бартараф этадиган ва ҳатто баъзи тери касалликларини даволай оладиган бозордаги энг сўнгги технология.
Муолажадан сўнг сиз дарҳол сезиларли натижаларни кўрасиз. Юзни парваришлаш учун ҳар биримизга керак бўладиган нарса – қулай, аммо ёшартириш жараёнини тезлаштирувчи ва терининг нафас олишини яхшилайдиган таъсир. Geneo’да ҳеч кимга ёқмайдиган нарсанинг ўзи йўқ, шунинг учун беморлар моддалар ва даволаш протоколларидан мамнун бўлишади. Улар бизнинг даволаниш хонамиздан чиқишдан олдин муолажанинг қулайлиги, олинган қиймат ва муолажадан кейин ўз терининг умумий таассуротидан ҳайратда қолишади. Аввалига ушбу аппаратга сармоя киритишдан қўрқишингиз мумкин, аммо бу нақадар ажойиб қарор бўлганини тез тушуниб етасиз. Geneo менинг бизнесимнинг муваффақиятига ижобий таъсир кўрсатди, чунки бу парваришлаш услуби ҳар бир меҳмонимиз учун фойдалидир. У ҳақиқатан ҳам ажойиб, айниқса олти хил даволаш тўпламлари билан.
Ушбу аппарат менга бизнес эгаси сифатида катта фойда келтирмоқда.

Николь Ромеро, NuAge Spa асосчиларидан бири, Ранчо Ладера, Калифорния штати (АҚШ), эстетист.
GENEO — ДУНЁ БЎЙЛАБ ТАЛАБГА ЭГА КОСМЕТОЛОГИК АППАРАТ.
Мен ва мижозларим Geneo’dan фойдалананиб ҳайратда қолдик. Қисқа вақт ичида Geneo+ сизга ёрқин, тоза, озиқланган ва соғлом терини ҳеч қандай оғриқсиз ҳамда реабилитациясиз олиш имконини беради, бугунги кунда бу нарса жуда муҳимдир. Geneo услуби бир нечта таъсир қилувчи омилларнинг аралашмасига асосланган бўлиб, уларнинг ҳар бири қариш жараёнинибг турли сабабларининг олдини олади. Натижада Geneo муолажасидан сўнг биз терининг озуқа моддалари ва оксигенация билан тўйинганлигини, терининг тузилиши ва ранги яхшиланиши ҳамда ажинларни бир зумда текисланиши ва силлиқланишини сезишимиз мумкин.
Geneo ҳақли равишда ишончни қозонди ва энг севимли ҳамда талабга эга парваришлаш муолажаларидан бирига айланди!

Кербс Валентина Павловна, шифокор-дерматолог
GENEO АППАРАТ ПЛАТФОРМАСИ КЛИНИКАМИЗ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ ИШОНЧИНИ ТЕЗ ҚОЗОНДИ.
Geneo аппарат платформаси клиникамиз мутахассисларининг ишончини тез қозонди, чунки биринчи муолажадан сўнг биз ҳар бир бемор дарров сезган натижага эришдик. Муолажалар курси терининг сифатини доимий равишда яхшилайдиган натижа берди. Беморлар муолажа пайтида қулайлик ва ёқимли ҳис-туйғуларни кечиришди ва охирида уларнинг ҳаммаси тери тоза, текис, таранг ва ёрқин бўлиб қолганлигини таъкидлаб ўтишди. Geneo ҳеч кимни бефарқ қолдирмади!
Платформа тақдим этаётган тўртта техниканинг барчаси яхши тарзда бирлаштирилган ва бир-бирини камчиликларини тўлдиради. Ва ҳар бир техниканинг асосида сиз тўлиқ мустақил муолажаларни олиб боришингиз мумкин. Ушбу имконият беморлар учун мослаштирилган ва турли хил аралашмаларда рецепт бериш ҳамда индивидуал терапевтик дастурларни тузиш имконини беради. Ва энг асосийси турли хил нарх тоифаларида дастурлар тузиш имконияти ҳам мавжуд.

Абдушукурова Малика Максумовна, косметолог, инъекцион даволаш усуллари бўйича мутахассис. «Микроген» НПО АО’нинг Релатокс препарати бўйича тиббий маслаҳатчиси.
МЕН GENEO’НИНГ ТЕЗ ВА СЕЗИЛАРЛИ НАТИЖАЛАРДАН ЖУДА МАМНУНМАН!
Тель-Авивдаги клиникамда мен терининг сифатини яхшилаш учун Geneo технологиясидан фойдаланаман. Мен узоқ вақт давомида кузатилган тез ва сезиларли натижалардан жуда мамнунман.
Менимча, Geneo терининг ташқи кўринишини чиндан ҳам яхшилайдиган клиник жиҳатдан тасдиқланган технологиялар ва энг сўнгги формулаларни ўзида бирлаштирган.

Сиван Мерсер, Dr. Sivan Merser клиникаси раҳбари ва бош шифокори, Тель-Авив шаҳри (Исроил).
БИЗ GENEO АППАРАТИНИ СОТИБ ОЛГАНИМИЗДАН ЖУДА ҲАМ ХУРСАНДМАН!
Биз Geneo аппаратини сотиб олганимиздан жуда ҳам хурсандман. Бир нарсани таъкидлаб ўтишни истардимки, сотиб олиш пайтида биз уни фақат ёшартириш мақсадида ишлатмоқчи эдик – терини текислаш, намлаш ва ҳоказо.
Аммо унинг таъсир қилиш усулларини, муолажа давомида ишлатиладиган махсус геллар ва капсулаларнинг таркибини батафсил ўрганиб чиқиб, биз ушбу аппаратни дерматозларни: акне, постакне, розацеяни даволаш учун ишлатишимиз мумкин деган хулосага келдик. Ва маълум бўлишича, муолажа ҳақиқатан ҳам кучли терапевтик таъсирга эга. Терининг чуқур тозаланиши, тўқималар нафас олиши яхшиланиши, яллиғланиш ва қизариш камайиши, доғлар йўқолиши ва терининг тузилиши яхшиланиши мумкин.
Бир неча ойлик даволаниш курсидан сўнг биз доимий акне ремиссиясини кўряпмиз. Розацеяни даволаш учун М22 билан аралаштириб қўллаганимизда, биз ҳатто қийин ҳолатларда ҳам идеал тоза терига эришмоқдамиз.

Анисимова Алёна Сергеевна, «Эстетика» тиббиёт маркази мутахассиси, Чебоксары шаҳри
БИЗ ИНЪЕКЦИОН ПЛАЦЕНТАР УСУЛЛАРИНИ GENEO АППАРАТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН БИРЛАШТИРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИК.
Биз клиникамиз томонидан кенг қўлланиладиган инъекцион плацентар усулларини Geneo аппаратли технологиялари билан бирлаштиришга қарор қилдик.
Бу учун биз ўзимизнинг клиник протоколларимизни яратдик. Натижа ажойиб — амалиёт бу каби бирлаштирилган услуб тўқималарнинг регенератив имкониятларини оширишга ва anti-age таъсирларнинг ошишига олиб келишини кўрсатди.
Терапия натижасида бемор плацентар гидролизатига асосланган дориларнинг тизимли таъсири туфайли организмни ҳар томонлама ёшартиради ва ёш билан боғлиқ тери ўзгаришларининг кўпини йўқотади.

Брянцева Ольга Евгеньевна, дерматовенеролог, косметолог, RHANA тиббиёт корпорациясининг ўқув-услубий маркази директори.
БЕМОРЛАРИМИЗ УШБУ МУОЛАЖАНИ ДАРҲОЛ БАҲОЛАДИЛАР.
Geneo аппарати бизнинг клиникамизда 2018-йилдан бери ўрнатилган. Беморларимиз самарадорлик ва оғриқсизликнинг ноёб аралашмаси туфайли ушбу муолажани дарҳол баҳолаганликларини айта оламан.
Беморнинг ҳиссиётларига кўра, Geneo’ни ҳақиқатан ҳам спа-муолажаси деб аташ мумкин.
Ажойиб натижа турли хил таъсир нуқталарига — тери, гиподерма, SMAS’га қаратилган технологияларнинг синергияси туфайли таъминланади. Шунингдек, беморларни жалб қиладиган нарса бу дарҳол натижа. Биз Geneo’ni пластик операциясидан кейин ҳам ишлатамиз, бу реабилитация учун ажойиб имкониятдир. Клиникалар эгалари учун Geneo’нинг фойдаси — бу брендли муолажа бўлиб, реклама ва СММ харажатларини камайтиради. Бундан ташқари, ушбу аппаратдаги муолажалар йил давомида ўтказилиши мумкин, яъни аппарат бўш турмайди.

Номчула Дойнур Кан-оолович, Алдан клиникасининг косметология бўлими бошлиғи, Тува Республикаси Қизил шаҳри
УНИНГ ИХЧАМ КОРПУСИДА БИР НЕЧТА СУПЕР-ҚУРИЛМАЛАРНИНГ ҚУВВАТИ «БЕРКИТИЛГАН»
Клиникамиз мутахассислари гўзаллик бозорининг барча янгиликларини диққат билан кузатиб борадилар. Беморларимиз учун биз энг яхшиси, синовдан ўтган ва энг самаралисини тақдим этамиз. Geneo+ бизнинг энг қийин танловимиздан муваффақиятли ўтди ва бизга «Beauty Space Clinic»нинг барча меҳмонларига максимал даражада самарали ва хавфсиз муолажаларни тақдим этиш имконини берди.
Унинг ихчам корпусида бир нечта супер қурилмаларнинг қуввати «беркитилган» ва натижалар жиддий клиник тадқиқотлар билан тасдиқланган. Ушбу қурилма хавфсиз, қулай ва ҳеч қандай тиртиқсиз кафолатланган натижани беради – бу фаол ва ўзига қараб юрадиган замонавий аёлга керак бўладиганларнинг барчаси.

Саврухина Лариса Александровна, «Beauty Space Clinic» клиникаси косметологи, Москва шаҳри
ЮЗДАГИ ЧАРЧОҚ ДОҒЛАРИ ТЎЛИҚ ЙЎҚОЛАДИ
Geneo+ кўп функцияли платформасида терини ёшартириш, оқартириш ва тери сифатини яхшилаш бўйича комплексли муолажа KallistoMed клиникасида машҳур ва юқори талабга эга муолажалардан бирига айланди. Беморларимиз қулайлик, ёқимсиз оғриқларнинг йўқлиги, исталган мавсумда қўлланилиши ва атиги бир сеансдан кейинги яхши натижа учун ушбу муолажани ёқтириб қолишди. Бир соатлик муолажада тўртта физиотерапевтик усулларнинг аралашмаси ва ҳеч қандай тикланиш даври йўқлиги сабабли дарҳол «wоw-натижага» эришилади.
Юздаги чарчоқ излари тўлиқ йўқолади, тери ёрқин, тоза ва эластиклашади, бу эса муолажани «энг зўри» га айлантиради. Кўп ҳолларда бизга қизлар тўй, туғилган кун, битирув кечаси ва бошқа муҳим воқеалар олдидан «тезкор» парваришлаш ва гўзаллик бахш этиш сўрови билан мурожаат қилмоқдалар. Атиги битта муолажанинг натижасини кўриб, беморлар ёрқин ва узоқ вақт давомида сақланиб турадиган Geneo+ аппаратининг ёшартирувчи дастурлар курсига ташриф буюришмоқда.

Шнеерсон Екатерина Сергеевна, KallistoMed эстетик тиббиёт клиникаси косметологи, Санкт-Петербург.
GENEO КЎП ҲОЛЛАРДА СПА-МУОЛАЖАСИ СИФАТИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ.
Geneo ҳақида биринчи марта мен доимий мижозим – шифокор-анестезиологдан эшитдим, у ушбу муолажани Қозон шаҳридаги клиникаларидан бирида ўзида синаб кўрганидан сўнг, терининг ҳужайралари янгилангани ва юзи силлиқлашганидан лол қолган экан. Унинг ижобий фикрларини эшитиб, интернетда Geneo аппарати ҳақида маълумот топиб, менда уни сотиб олиш ғояси пайдо бўлди.
Бу мен учун етарлича жиддий сармоя бўлишига қарамай, мен барча жамғармаларимни инвестиция қилишга қарор қилдим, бундан кейин ҳеч қачон бу ишим учун афсусланмадим. Муолажани Инстаграм саҳифамда фаол тарғиб қилишим туфайли, мен беморларнинг доимий оқимини яратишга муваффақ бўлдим ва 7 ой ичида аппаратни сотиб олишга кетган харажатларимни оқладим.
Мен ўтказган таҳлил шуни кўрсатдики, Geneo пайдо бўлиши билан менинг косметологик кабинетимнинг фойдаси икки баравар ошишига олиб келди. Бугунги кунда бу ўзимнинг тажрибамдаги энг яхши муолажа, чунки у инъекциясиз ва агрессив таъсир кўрсатмасдан ҳар қандай тери турини ёшартириши мумкин. Менга ёққан тарафи бошқа кўплаб техникалардан фарқли ўлароқ, Geneo аппарати СПА-муолажаси сифатида қабул қилинади, бу эса иш кунидан сўнг дам олиш имкониятини беради.
Шунингдек барча беморларим, шу жумладан 50 ёшдан юқори бўлган тоифаси, терини тортилиши, унинг оҳанги, тузилиши яхшиланиши, ва юздаги доғлар йўқолаётганини қайд этдилар. Шахсий тажрибамга келсак бир нарсани айтишим мумкин, Geneo аппаратида юзимни парваришлаш менга мунтазам равишда ҳеч қандай игнасиз ҳам теримни яхши ҳолатда сақлашга имкон бермоқда.

Усмонова Диляра Раҳматулловна, «Dr.Beauty» гўзаллик салони эгаси.
GENEO ПЛАТФОРМАСИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЖУДА ЯХШИ ЁРИТИЛДИ.
Geneo платформаси ижтимоий тармоқларда жуда яхши ёритилди. Шу сабабли унинг клиникамизда пайдо бўлиши мижозлар орасида шов-шувга сабаб бўлди, чунки улар ушбу технологияни кўплаб блоггерларда кўришган ҳамда ўзлари ҳам синаб кўрмоқчи бўлишган.
Клиника директорлари учун бу катта бонусдир, чунки ушбу аппарат ўзига қизиқиш уйғотади. Беморлар Geneo муолажаларига олдиндан, ҳатто клиникада аппарат пайдо бўлишидан олдин ёзилишарди.
Дастлаб биз ушбу платформани парваришлаш муолажаси сифатида кўриб чиқаётган эдик, аммо у баъзи эстетик муаммоларни даволашда ҳам яхши натижаларга эришишга қодир эканлиги маълум бўлди.
OxyGeneo оксигенация босқичи учун асос бўлган «бор» эффекти нафақат тери оҳангини яхшилайди, балки шунингдек у гиперпигментация ва купероз учун самарали тиббий таъсирга эга ҳамда ИПЛ-терапияси ёрдамида қишда эришган натижаларимизни сақлашга ҳам ёрдам беради. Шунингдек менга Geneo’нинг қизиқарли таркибга эга ўзига хос муолажа тўпламлари ҳам жуда ёқади.

Мардар Дина, Bis Estetic салонининг директори, Lumenis компанияси мураббийи, Кишинёв шаҳри (Молдова)
АППАРАТЛИ МУОЛАЖАЛАР ЎРТАСИДА GENEO ЭНГ ЁҚИМЛИСИ.
Менимча, аппаратли муолажалар орасида
Geneo энг ёқимлиси, беморлар уни синаб кўриб, роҳатланишмоқда. 95% беморлар ушбу муолажани 25 ёшдан бошлаб олишлари мумкин, чунки у терининг физиологик тикланишига қаратилган.
Беморларнинг таъкидлашича, тери юмшоққина бўлиб, тери ҳужайралари нафас олишни бошламоқда. Бу терининг ёрқин ва тоза кўринишини талаб қилинадиган тадбирларга тайёргарлик кўриш учун энг қулай вариант.
Мен ҳам доимо агрессив усуллардан аввал бир нечта Geneo муолажаларини бажараман ва бундай таъсирдан сўнг реабилитация вақтини қисқартириш ва натижа давомийлигини узайтириш учун муолажаларни такрорлайман. Шунингдек, Geneo уколларни ёқтирмайдиган ёки кўкариш ва шишишлардан чарчаган беморлар учун биоревитализация ҳамда мезотерапиянинг оғриқ ва инъекциясиз ўрнини босадиган альтернатива ҳисобланади.

Макарова Елена Владимировна, «Эпилайк» клиникасининг мутахассиси, Москва шаҳри. Дерматовенеролог, косметолог.
GENEO АППАРАТИ ҲАР БИР КЛИНИКАДА БЎЛИШИ КЕРАК
Geneo аппарати кенг майдонда ишлашга имкон беради — бу нафақат терининг қуриши, фото- ва хроноқариш, балки бу чандиқлар, иккинчи ияк ва пигментациядир. Биз 20 ёшдан ўтган беморларга Geneo муолажасини қўллаймиз, чунки бизга сўнгги пайтларда бириктирувчи тўқима дисплазидан азият чекаётган кўплаб беморлар келишмоқда.
Кўп тармоқли клиникамизда Geneo каби аппаратимиз бўла туриб, биз доимо беморимизни қайтиб келиши имконияти ва унинг клиникамизга бўлган содиқлигини оширишимиз мумкин.
Чунки содиқлик ва мотивация муолажанинг самарадорлиги ҳамда хавфсизлиги ҳақида бўлган таассурот асосида шаклланади, ушбу аппарат эса самарали, хавфсиз, жуда қулай муолажаларни амалга оширишга имкон беради, ва у келажак учун яхши истиқболга ҳам эга. Шунинг учун мен косметолог ва бош шифокор сифатида Geneo аппарати барча мезонларга жавоб бера олиши ва ҳар бир клиникада бўлиши шарт деб ўйлайман.

Скосарева Марина Юрьевна, «Kallisto Med» клиникасининг бош шифокори, (Санкт-Петербург).
МЕН УЧУН GENEO — БУ СЕҲРЛИ ҚУРОЛ!
Бугунги кунда беморлар шифокор-косметологга аниқ бир сўров билан мурожаат қилишади. Ижтимоий ҳаёт даври ўз қоидаларини белгиламоқда: кўплаб беморлар реабилитация учун вақт кетказишга тайёр эмас. Улар косметик муолажалар оғриқсиз ва визуал томондан сезиларсиз бўлишини хоҳлашмоқда. Ушбу муолажанинг енгиллиги ва қулайлиги, ҳамда тикланиш даврининг йўқлигига қарамай, у сезиларли натижа беради.
Мен учун Geneo – бу сеҳрли қурол.
Чунки ёшартириш жараёнини бошлаш учун нафақат фибробластларни агрессив муолажалар билан тезлаштириш, балки уларни озуқа моддалари билан таъминлаш, моддалар алмашинувининг тугаётган маҳсулотларини чиқариб ташлаш ва ҳужайралар фаоллиги учун қулай шароитларни яратиш ҳам керак. Geneo буларнинг барчасини таъминлаб беради ва ёш терининг сифатини – барча биологик хусусиятларини сақлаб қолган терини қўллаб-қувватлайди. Шундай қилиб, Geneo замонавий аёлларнинг қаришига эмас, балки йилдан-йилга чиройлилашишга ёрдам беради. Ушбу муолажа эркаклар учун ҳам мос келади, мен улардан ажойиб фикрлар оляпман.

Мария Никкерова-Оноприева, Belle Vie клиникаси мутаҳассиси, Краснодар шаҳри.
МЕН GENEO АППАРАТИНИ 2019-ЙИЛДАН БЕРИ ИШЛАТАМАН.
Ўз амалиётимга асосланиб, Geneo муолажаси бир марталик ҳамда курс қўлланилишида ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда.
Тери янада эластиклашади, ёрқинлашади, гиперпигментация камаяди, терининг ранги ёруғлашади — тери порлашни бошлайди. Мен уни бошқа аппарат усуллари билан биргаликда тез-тез қўллаб тураман: аблатив пардоздан бир неча кун олдин, фототерапия муолажалари ўртасида ва фототерапия муолажасидан олдин. Бу олинган натижаларни яхшилашга ва реабилитация жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек у косметик муолажа доғлари билан жамоат жойларида пайдо бўла олмайдиган юлдуз инсонлар ва инъекцияни ёқтирмайдиганлар учун терини чуқур парваришлаш ҳамда намлаш учун ажойиб имкониятдир. Шу билан бирга Geneo’ни инъекцияли муолажалар билан бемалол аралаштириб қўллаш ва тери ҳужайраларини фаол моддаларни максимал даражада сўришга тайёрлашга ёрдам беради. Мен косметологларга биоревитализация ва мезотерапиядан олдин уларнинг таъсирини кучайтириш мақсадида ушбу аппаратдан фойдаланишни маслаҳат бераман.

Алиева Разият Алиевна, Premium Aesthetics клиникаси мутахассиси, Москва шаҳри.
СЕЗИЛАРЛИ ТЕЗ НАТИЖА
Geneo муолажаси охирида терим тўлиқ порлай бошлади. У ичкаридан даволанаётганини сезиб мен ўзимни яхши ҳис қила бошладим.

Beauty News NYC
ЮЗНИ ПАРВАРИШЛАШ УЧУН КЕЛАЖАК МАҲСУЛОТИ.
Менимча, Geneo аппарати — бу асосан парваришлаш муолажалар келажаги. Машҳур инсонлар орасида энг севимли муолажа бу Geneo эланлигини айтишим мумкин.
Ушбу муолажа классик микродермабразия ўрнини аниқ боса олади.

Жейми, машҳур инсонларнинг шахсий косметологи
ВАҚТНИ ТЕЖАШ УЧУН ЭНГ ЗЎР ЕЧИМ
Менга Geneo — бу бир нечта муолажалар тўплами эканлиги ёқади. Иш вақтингизга қараб Geneo муолажасининг протоколини танлаш имконияти ўз вақтингизни янада самарали ўтказишга имкон беради. Сиз муолажани 30 дақиқа, 1 соат ёки бир ярим соатда тугатишингиз мумкин.


Наталя Морено, эстетист ва «Spa Bar Miami» эгаси
БУ МЕНИНГ МАХФИЙ ҚУРОЛИМ!
Geneo муолажасида менга кўпроқ унинг натижаси ёқади. 25 йиллик иш тажрибам давомида мен ҳеч қачон тикланиш даврида «жамиятдан чекланиб қолишни» талаб қилмайдиган бу каби самарали даволаниш услубини учратмаганман. Мижозларимнинг ушбу муолажа самарадорлигига бўлган реакцияси ҳам мени қувонтиради — улар терилари нақадат тоза, текис ва ёрқинлашаётганидан жуда хурсанд. Geneo – бу менинг муолажа хонамдаги махфий қуролим.

Анжела Калья, юзни парваришлаш бўйича машҳур инсонларнинг шифокори
ТЕРИНИНГ ЧУҚУР ҚАТЛАМЛАРИГА ЯХШИ ТАЪСИР.
Geneo муолажаси аслида терининг чуқур қатламларига таъсир қилиши ва уларни кислород билан тўйинтириши мумкин. Пептидлар ва антиоксидантларнинг терига чуқурроқ кириб бориши, тери ҳолатини узоқ муддат давомида яхшилаб туриши учун жуда муҳимдир. Бу терига ўша барчамиз хоҳлаган ёрқинликни бахш этади.

Сьюзан Бруно, эстетист ва «Coastal Contours» СПА-салонининг эгаси
ЁРҚИН ТЕРИГА ТЕЗ ЭРИШМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР УЧУН ПАРВАРИШЛАШ УСУЛИ
Агар сиз ҳеч қандай ноқулайлик ва тикланиш даврисиз дарҳол терининг ёрқинлигига эришмоқчи бўлсангиз, бу айнан сиз учун!
Geneo’нинг шўралаш қобилияти микродермабразиядан устун туради, шу билан бирга терини кислород билан тўйинтиради, трансдермал йўл билан юборилган зардоблар ёрдамида терининг ёғли ва жонсиз кўринишга қарши курашади.

Доктор Джейм Хескетт, The Wellpath эгаси
НОЗИК ВА ЎТА СЕЗГИР ТЕРИ УЧУН АЖОЙИБ МУОЛАЖА
Geneo ҳақиқатан ҳам нозик ва сезгир тери учун ажойиб восита. Бу микродермабразиядан кейин терида қичишиш муаммоси бўлган беморлар учун ажойиб имкониятдир.

Доктор Шейла Назарян, пластик жарроҳ ва пластик жарроҳлик клиникаси эгаси
ЎЗИНГИЗ ГУВОҲ БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН БЎЛГАН ТЕЗ ВА УЗОҚ МУДДАТЛИ НАТИЖАЛАР
Geneo — бу муолажадан сўнг нафақат дарҳол, балки узоқ муддатли натижаларни ўзингиз кўришингиз мумкин бўлган ноёб аппарат. Мижозларимиз учун асосий афзалликлардан бири шундаки, улар Geneo муолажасидан кейин салондан чиқишаётганда бошқа инсонлар ҳеч қандай косметик таъсир изларини сезмайдилар. Улар шунчаки олдида чиройли ва ёрқин терига эга одамни кўришади.

Джойи Тавернезе, эстетист ва JTAV Clinical Skincare эгаси
БЕМОРЛАР ЁРҚИН ТЕРИ БИЛАН ЧИҚИШИ МУМКИН БЎЛГАН МУОЛАЖА
Geneo тезкор натижа беради: муолажадан сўнг беморлар ёрқин терига эга бўладилар. Одамларга натижа ёқмоқда – шунинг учун ҳам бу парваришлаш усули машҳур ҳисобланади.

Trifecta Med Spa
УЗОҚ МУДДАТЛИ ЁШАРТИРУВЧИ ТАЪСИР
Geneo терини шўралайди ва уни кислород ҳамда озуқа моддалари билан тўйинтиради. Коллаген ишлаб чиқарилишини кўпайтиришга ёрдам берадиган бу усул терини текислаш, эластиклаш, тозалаш ва тўйинтиришга ёрдам беради ҳамда узоқ муддат давомида қаришга қарши таъсир кўрсатади.

Hollyday Med Spa
БУ АҚЛ БОВАР ҚИЛМАС НАРСА: GENEO ФАОЛ МОДДАЛАРИ
Geneo классик микродермабразия билан таққослаша оладиган ва беморларимиз бошқа аппаратдан фойдаланганимизда сезмаган эксфолиация эффектини беради. Трансдермал йўли билан етказиб бериладиган зардобдаги озуқавий моддаларга бой фаол моддалар — бу ақл бовар қилмайдиган нарсадир.

Hollyday Med Spa
GENEO — БУ МАРКАЗИМИЗДАГИ Nº1 ЮЗНИ ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНИКАСИ
Ушбу муолажанинг илмий асосларини ўрганаётганимда Geneo мени ҳайратда қолдирди. Geneo – бу марказимиз беморлари ва ходимлари орасида Nº1 юзни парваришлаш услуби ҳисобланади, у фотоқариш белгиларини камайтиришга ёки шунчаки махсус тадбирга тайёргарлик кўришга имкон беради.

Gardens Dermatology & Cosmetic Center
БУ НОЁБ МУОЛАЖА!
Geneo барча гўзаллик муолажалари орасида ажралиб туриши табиий ҳол. Бошқа ҳеч қандай муолажа унга тенг келолмайди, чунки Geneo ҳар қандай ёшдаги исталган мижозга мос келадиган илмий тадқиқотлар ва қайта-қайта тасдиқланган технологияларни таклиф этмоқда. Geneo аппаратида иш олиб бориб, мен тери қатламига зарар бермайман, муаммоли тери ёки мўрт томирларига эга беморларга ҳам ҳеч қандай зарар етказмайман.

Джейми Джераминас, эстетист ва Brio Skin Studio эгаси
GENEO — БУ ЮЗНИ ПАРВАРИШЛАШГА БЎЛГАН САРМОЯНИНГ МАКСИМАЛ ФОЙДАСИ
Geneo муолажаларига бўлган харажатлардан сиз максимал даражада фойда оласиз! Эксфолиация, кислород билан тўйинтириш, терини намлаш ва тўқиналарни янгилаш – буларнинг барчасини салонимизга бир бора ташриф буюриб олиш мумкин. Биз OxyPod капсулаларини тўғри қўллаш орқали ҳеч қандай реабилитациясиз теридаги аниқ бир муаммони ҳал қилишимиз мумкин

Дейми Джераминас, эстетист ва Brio Skin Studio эгаси
БУ ЮҚОРИ СИФАТЛИ ИННОВАЦИОН ПАРВАРИШЛАШ ВОСИТАСИ.
Geneo’da сизга ёқмаслиги мумкин бўлган ҳеч нарса йўқ. Бу юқори сифатли инновацион парваришлаш воситаси. Беморларимиз ингредиентлар ва даволаш протоколларидан жуда ҳам мамнун. Мен ҳатто мижозларимнинг реакцияси ёки салбий тажрибалар ҳақида ҳам ташвишланишим шарт эмас.

Николь Ромеро, NuAge спа-салони эгаси
ЮЗНИ ПАРВАРИШЛАШ БЎЙИЧА АЙНАН СИЗ ОРЗУ ҚИЛГАН МУОЛАЖА
Geneo — бу турли хил тери камчиликларини бартараф этадиган ва ҳатто баъзи тери касалликларини даволайдиган бозордаги энг сўнгги технология. Муолажадан сўнг сиз сезиларли натижаларни кўрасиз.
Ҳар бир инсонга юзни парваришлашда керак бўладиган нарсалар - бу қулай, ва қаришни секинлаштирувчи ҳамда терининг гидратациясини оширадиган таъсир.

Николь Ромеро, NuAge спа-салони эгаси
GENEO БИЗНЕСИМНИНГ ЎСИШИГА САБАБ БЎЛДИ
Geneo бизнесимнинг муваффақиятига яхши таъсир берди, чунки бу парваришлаш услуби ҳар қандай беморимиз учун фойдали бўлди. Айниқса у олтита даволаш тўпламлари билан ҳақиқатан ҳам зўр. Бу аппарат менга, яъни бизнес эгасига катта фойда келтирмоқда.

Николь Ромеро, NuAge спа-салони эгаси
GENEO’ДАН КЕЙИНГИ ТЕРИ КЎРИНИШИ ВА СИФАТИ БЕМОРЛАРГА ЁҚМОҚДА
Geneo муолажасидан сўнг мижозларимиз терининг кўриниши ва ўзини қандай ҳис қилишидан жуда мамнун. Бу сезиларли натижалар берувчи оромбахш муолажа. Сиз ДАРҲОЛ тоза, таранг, ёрқин ва текис терига эга бўласиз.

Беверли Перри, V/O Med Spa Richardson’нинг минтақавий менеджери
ОРОМ МУҲИТИДА ЮМШОҚ ВА НАМЛАНГАН ТЕРИ.
Менинг мижозларим оромбахш муҳитда яратиладиган ажойиб натижаларни олишлари мумкин. Кўпинча мен уларга ойна бераман ва териларидаги кислород пуфакчаларини кўрсатаман. Юз мушакларининг бўшашишига ёрдам берадиган Neo Massage муолажаси ҳам барчани ҳайратда қолдирмоқда. Муолажа тугаллангандан сўнг, сиз терингизнинг сифатидан қойилмақом ҳис-туйғуларни бошдан кечирасиз — терингиз юмшоқ ва намланган бўлиб қолади!

Кэти Белль Гленди, эстетист ва The Skin Society эгаси
ТЕЗКОР ТАЪСИРГА ЭГА МУОЛАЖАЛАРДАН БИРИ
Geneo парвариши — Spa In The City меҳмонларининг севимли муолажасидир!
Geneo муолажасидан сўнг мижозларимизнинг кўриниши бизга жуда ёқади. Бу муолажа тезкор таъсир кўрсатиши сабабли ҳамма ундан мамнун. Муолажадан сўнг тери дарҳол ёрқин, текис ва жуда силлиқ бўлиб қолади.

Джозанна Стивенс, эстетист ва Spa In The City эгаси
СИЗ ПОРЛАЙ БОШЛАЙСИЗ!
Менда икки кундан кейин тўй режалаштириб қўйган мижозларим бор. Улар микроигнали лифтинг олишни хоҳлашади, аммо мен уларга бир гапни айтаман: «Хавотир олманг, менда яхшироқ ечим бор. Geneo муолажасини қўллаймиз. Сиз порлай бошлайсиз. Ингредиентлар терингизга яхшироқ сўрилади ва макияжингиз янада яхшироқ кўринади."

Наталья Морено, эстетист ва Bar Miami эгаси
МИЖОЗЛАРИМИЗ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ВАРИАНТ.
Хоҳ ҳар кунга, хоҳ махсус байрам учун бўлсин, аммо бу айнан бизнинг мижозларимизга керак бўладиган муолажа.

Spa Gregories
ЮЗНИ ПАРВАРИШЛАШ БЎЙИЧА «ЭНГ СЎНГГИ» ЯНГИЛИК
Geneo – бу юзни парваришлаш бўйича энг сўнгги янгилик. Машҳур ва оддий одамлар ёшроқ кўриниш учун ушбу муолажадан фойдаланади. Муолажа мутлақо хавфсиз, тезкор натижа беради ва беморнинг миллати ҳамда терининг фототуридан қатъи назар ҳаммага мос келади.

Spa Gregories
ТЕРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ОҲАНГИ ЯХШИЛАНИШИ
Мен Geneo’ни юмшоқ шўралаш эффекти учун ҳам яхши кўраман. Муаммоли тери учун Balance протоколи беморларим орасида энг машҳур муолажа ҳисобланади. Ҳар бир Geneo юзни парваришлаш муолажаси яхши натижа олиш билан боғлиқлиги бизга ёқади. Беморлар дарҳол терининг тузилиши ва оҳангида сезиларни яхшиланишлар бўлганини кўради!

Доктор Франческа Льюис Делрей, дерматолог ва Cosmetic Center эгаси
СПА-МАРКАЗИДА ЮЗНИ IT-ПАРВАРИШЛАШ.
Geneo — бу спа-марказимдаги юқори технологияли юзни парваришлаш услуби. Geneo беморларимга тезкор таъсир кўрсатиши ва ҳатто бир ҳафта давомида тери яхшиланиши давом этади - уларнинг териси сезиларли даражада намланади ва эластиклашади! Geneo’нинг биринчи салонимдаги муваффақиятини кўриб, иккинчи марказим учун ҳам яна бир аппарат сотиб олишга қарор қилдим!

Доктор Франческа Льюис Делрей, дерматолог
GENEO — БУ ИНДИВИДУАЛ ЁНДАШУВ
Мижозларим Geneo юзни парваришлаш муолажасига келганларидан сўнг, улар ҳеч қачон ундан воз кеча олмай қоладилар. Ҳар бир меҳмон учун энг мос протоколни танлаш мумкин. Мен турли хил эстетик камчиликларни тўғрилаш муолажалари бўйича мутахассисман ва ўйлашимча, Geneo капиллярлар ва терининг юзасига зарар етказмаслиги билан ҳам энг зўр муолажа ҳисобланади. Бундан ташқари, муолажадан кейинги терининг порлаши жуда ҳам чиройли кўринади!

Джессика Инглес, эстетист ва Bare Beauty гўзаллик студиясининг эгаси
МУҲИМ ТАДБИРДАН ОЛДИН ЮЗНИ ЭНГ ЯХШИ ПАРВАРИШЛАШ УСУЛИ
Geneo муолажасини бошдан кечирган ҳар қандай бемор унинг натижасига дарҳол боғланиб қолади ва турган жойида қўшимча муолажаларга ҳам ёзилиб қўяди. Бирон бир тадбирдан олдин беморларимиз тери тезроқ порлаши учун Geneo юзни парваришлаш муолажаларига келишни яхши кўрадилар. Менга терининг тозалиги, тузилиши ва сеансдан кейинги оҳанги ёқади.

Дженнифтер Буруд-Лоден, Dallas Surgicial Arts Esthetician
МИЖОЗЛАРИМИЗ ЭНДИ УЛАР ҲАЁТИДАГИ ЭНГ ЗЎР ТЕРИГА ЭГА ЭЛАНЛИГИНИ ТАЪКИДЛАШМОҚДА
Биз Geneo’ни севамиз! Бу каби парваришлаш усули бошқа йўқ. Мижозларимиз Geneo муолажасидан кейин ҳаётларидаги энг яхши терига эга бўлганликларини айтишди. Ушбу аппаратдан фойдаланиш осон ва у мижозларни қайтиб келишига сабаб бўлади!

Сьюзан Белл, IntegraLife Spa директори ва эгаси
GENEO МАТБУОТДА
Сизни ёзги таътилга тайёрловчи юзни парваришлаш бўйича 3 та муолажа
Юзингиз учун СПА-муолажалари: Энг машҳур вариантлар бўйича йўлкўрсаткич.
Geneo юзни парваришлаш ҳақида сиз билишингиз керак бўлган барчаси
Forbes
Byrdie
3 Hues
GENEO МУОЛАЖАСИ ПРОВАЙДЕРИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Geneo мутахассисидан консультация олиш учун ҳозироқ ариза қолдиринг!
Geneo муолажаларини қаерда олиш мумкинлигини билмоқчимисиз?
Made on
Tilda