Geneo OxyPod капсулалари муолажали гел билан реакцияга киришиб, тери юзасида карбонат ангидрид пуфакчаларини ҳосил қилади. Бунга жавобан кислород томирлардан чиқарилиб, тери ҳужайраларига юборилади. Бу ҳужайравий нафас олишни ошириш ва терининг янгиланиши учун барча шароитларни яратишнинг энг табиий ва хавфсиз усулидир. OxyPod капсулалари терининг юқори қатламидаги ўлик тўқималарини тозалайди ва уни силлиқ ҳамда текис қилади.
АФЗАЛЛИКЛАРИ
Юздаги пораларни тозалайди ва тўқималарини текислайди
Ҳужайраларни тиклаш ва регенерациялашга ёрдам беради
Geneo OxyPod капсуласи Geneo Primer Gel билан реакцияга киришади, натижада терининг юқори қатламлари юмшоқ эксфолиацияланади, ўлик ҳужайралар йўқолади ва кир билан тўлиб-тошган поралар тозаланади. Терининг ранги ва юзаси янада силлиқлашади.
Патентланган оксигенация технологияси терини ичкаридан озиқлантириш ва ўзгартиришга идеал шароитларни яратиш мақсадида организмни табиий равишда кислород миқдорини оширишга мажбурлайди.
Микроциркуляцияни тезлаштиради
Терининг юзасига озуқа моддаларини етказиб бериш ва токсинларни йўқ қилиш тезлигини ошириш орқали маълум бир жойда қон айланишини тезлаштиради.
Табиий, юқори самарали моддалар
Ҳар бир Geneo OxyPod капсуласи фаол бўлмаган ҳолатдаги моддаларни сақлайди, бу уларнинг биологик хусусиятларини зардобга қараганда яхшироқ сақлашга имкон беради.
Санчиқсиз, оғриқсиз ва тикланишсиз
Geneo оксигенация ва эксфолиация муолажаси тери учун ҳеч қандай зарарсиз ва ноқулайликларсиз ўтади. Терини кислород билан тўйинтириш ва микроциркуляцияни тезлаштиришга қаратилган таъсири клиник жиҳатдан исботланган.
02/04
ЛИФТИНГ
RF энергияси тўқималарга юборилади ва танага айланади, тери ҳужайралари фаоллашиб, коллаген, эластин ва гиалурон кислотасининг синтези йўлга қўйилади.
АФЗАЛЛИКЛАРИ
Кучли фаоллаштирувчи сигнал
Ҳеч қандай куйиб қолиш ва қийинчиликсиз
TriPollar RF’нинг иссиқлик таъсири тери ҳужайраларини – фибробластларни фаоллаштиради. Эски шикастланган элементлар йўқ қилинади, уларнинг ўрнида янги коллаген, эластин ва терининг таранглиги ҳамда эластиклигини таъминлайдиган бошқа элементлар синтезланади.
Ўрнатилган датчик доимий равишда тери ҳароратини кузатиб боради ва муолажанинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлайди. Бу муолажа давомида оғриқларнинг минимал хавфи ва куйиб қолишнинг олдини олиш кафолатидир.
Лифтинг’нинг тез таъсири
Қиздирилиши сабабли коллаген толаларининг бир қисми қисқаради ва тери зичланиб, тортилади. Юзнинг контурлари муолажа вақтидаёқ ўзгаради, юзингизга эса ёш ташқи кўриниш ва гўзаллик қайтади.
Узоқ муддатли натижалар
Муолажалар курси вақтида янги коллаген синтезининг фаоллашиши бир неча ой давомида сақланиб турадиган лифтинг ва ажинларни текислаш таъсирига олиб келади. Қўшимча муолажалар эса терининг қаришини бир неча йилларга секинлаштиради.
Ноқулайликларсиз
TriPollar RF технологияси иссиқликни катта чуқурликка қаратади, бундай ҳолда терининг юзаси қизиб кетмайди. Муолажа мутлақо оғриқсиз ва ноқулайликларсиз ўтади, кўпчилик учун жараён ҳатто ёқимли ҳам бўлиши мумкин.
03/04
ОЗИҚЛАНИШ
Ултратовушли тўлқинлар терини бир зумда текислайдиган, теридаги ҳимоя қатламининг мустаҳкамлигини оширадиган ва озуқа моддаларининг яхшироқ ўзлаштирилишини таъминлайдиган микровибрацияларни ҳосил қилади.
АФЗАЛЛИКЛАРИ
Терини самарали озиқлантириш
Фаол моддаларнинг ўзлаштирилишини кучайтириш мақсадида терининг ҳимоя қатламининг ўтказувчанлигини оширади.
Табиий юқори самарали моддалар
Geneo зардоблари таркиби терининг маълум бир муаммоларини ҳал қилишга қаратилган фаол моддаларни ўз ичига олади.
Яхшиланган микроциркуляция
Қиздирувчи ва тинчлантирувчи туйғуни таъминлайди, қон айланишини яхшилайди ва терини текислайди.
04/04
МАССАЖ
Geneo NeoMassage оромбахш массажи юзни текислайди, қизарган ва шишган жойларни бир зумда камайтиради. Токсинлар ва метаболизм маҳсулотларини теридан чиқариб ташлайди.
АФЗАЛЛИКЛАРИ
Лимфодренажни ривожлантиради
Муолажанинг охирги босқичида ёқимли массаж лимфодренажни тезлаштиради, қизарган ва шишган жойларни камайтиради. Муолажа якунланганидан сўнг дарҳол одатдаги кундалик ишларингизни бошлашингиз мумкин.
Метаболизм маҳсулотларини чиқариб ташлайди
Муолажанинг аввалги босқичларида ҳужайраларнинг фаол ишлаши жараёнида ҳосил бўлган алмашинув маҳсулотлар ва токсинлар лимфа орқали чиқариб ташланиб, йўқ қилинади.
Мушаклардаги оғриқни олдини олади
Ёш ва соғлом ташқи кўринишга эришиш учун юз ва жағ қисмидаги чарчаган мушакларини бўшаштиради.
АППАРАТ
Geneo – бу терини кислород билан тўйинтирадиган ва табиий жараённи бошлайдиган ягона аппарат технологияси бўлиб, терини ичкаридан озиқлантириш ва яхшилаш учун қулай шароитларни яратади. Мижозларингизга оғриқсиз ва реабилитациясиз тез ҳамда узоқ муддатли натижаларни таклиф қилинг.
Geneo – бу 6 хил турдаги муолажа бўлиб, уларнинг ҳар бири 6 та омилни ўз ичига олади ва терининг маълум бир муаммоларини ҳал этадиган фаол моддалардан фойдаланади. Ҳозироқ барқарор натижа ва ёрқин кўринишга эга бўлинг.