DETOX МУОЛАЖАСИ
Geneo Detox қичишишга мойиллиги бор, шунингдек, атроф-муҳитнинг зарарли омилларидан доимо азият чекадиган терига мос келади. Ушбу муолажа терини зарарли омиллар, қичишишни келтириб чиқарувчилар ҳамда аллергенлардан даволайди ва ҳимоя қилади.
Зарарли омиллар таъсиридан ҳимоя қилади
Тери қичишишини олдини олади
Тўқималар янгиланишини тезлаштиради
Зарарли омиллар таъсиридан ҳимоя қилади
Тери қичишишини олдини олади
Атроф-муҳитнинг зарарли омиллари, аллергенлар ва терига турли хил стресс таъсирларининг зарарини камайтиради ва олдини олади.
Антиоксидант юмшатувчи ва яллиғланишга қарши курашувчи хусусиятлари терининг қичишиши ва қизаришини камайтиришга ва олдини олишга ёрдам беради.
Тўқималар янгиланишини тезлаштиради
УФ нурлари, кўк ёруғлик ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши натижасида етказилган зарарларни камайтириш, терининг юзасини текислаш таъсири.
DETOX OXYPOD МУҲИМ МОДДАЛАР
OxyPods технологияси терининг юзасида CО₂ га бой шароит яратади, бунга жавобан организм тери ҳужайраларига кислород юборади. Бу ҳужайравий нафас олишни ошириш ва терининг янгиланиши учун барча шароитларни яратишнинг энг табиий усулидир. OxyPods терининг юқори қатламидаги ўлик тўқималарини тозалайди ва уни силлиқ ҳамда текис қилади.
Яшил чой экстракти
Яллиғланишга ва микробларга қарши курашувчи хусусиятларга эга, ультрабинафша ва фотосенсибилизаторлар томонидан зарарланган терини тиклайди.
Мис глюконати
Атроф-муҳит стресс омилларидан зарар етказилишини олдини олишга ёрдам беради, янги коллаген синтезини ва тери тўқималарининг янгиланишини тезлаштиради.
Марула ёғи
Терини намлаш, майда ажинларни текислаш ва эркин радикалларга қарши курашиш учун антиоксидантлар, аминокислоталар ва такрорланмас ёғ кислоталарини ўз ичига олади
Каламин
Қизарган ёки сезгир терида қичишиш хусусиятини олдини олувчи кондиционерлаш воситаси.
DETOX ZARDOBI: MUHIM MODDALAR
Geneo zardoblari Geneo muolajalarining har biri uchun maxsus ishlab chiqilgan va ma’lum bir muammolarni hal qiladigan yuqori samarali tabiiy moddalarni o‘z ichiga oladi. Va u moddalar kislorodga to‘yingan hamda tozalangan teriga ultratovush va massaj texnologiyalari yordamida yuboriladi.
Горгонария экстракти
Қичишишнинг олдини олади ва қариш белгиларини камайтиришга ёрдам беради.
Оқ сувли нилуфар экстракти
Терини янада ёрқинроқ ва текисроқ қилиш учун тўқималар янгиланишини тўғрилаш ҳамда токсинлардан халос бўлишга ёрдам берадиган юзни силлиқлаштирувчи ва юмшатувчи модда.
Қирқбўғим экстракти
Акнеларни камайтирадиган ҳамда терини қичишишини олдини оладиган антиоксидантлар ва яллиғланишга қарши моддаларни ўз ичига олади.
GENEO DETOX ҚАНДАЙ МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛАДИ?
АТРОФ-МУҲИТНИНГ ЗАРАРЛИ ТАЪСИРИ
Терини даволайди ва унинг қаришини олдини олади, зарарли экологик омиллар, УФ нурлар, ифлосланиш ва аллергенлардан ҳимоя қилади.
ЎТА СЕЗГИР ТЕРИ
Ҳар қандай турдаги теридаги яллиғланиш ва қизаришни камайтириш учун антиоксидантлар ҳамда тинчлантирувчи моддалардан фойдаланадиган нозик муолажа.
АКНЕГА МОЙИЛЛИГИ БОР ТЕРИ
Қуруқ ва аралаш терида атроф-муҳитнинг зарарли омиллари, стресс, парҳез ва гормонлар туфайли келиб чиққан ҳуснбузарларни даволайди.
АППАРАТ
Geneo – бу терини кислород билан тўйинтирадиган ва табиий жараённи бошлайдиган ягона аппарат технологияси бўлиб, терини ичкаридан озиқлантириш ва яхшилаш учун қулай шароитларни яратади. Мижозларингизга оғриқсиз ва реабилитациясиз тез ҳамда узоқ муддатли натижаларни таклиф қилинг.
КЛИНИКАНИ ИЗЛАШ
ФИКРЛАР
БИРИНЧИ САЛОНИМДА GENEO ҚАНЧАЛИК МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛГАНЛИГИНИ КЎРИБ, ИККИНЧИ САЛОНИМ УЧУН ҲАМ ЯНА БИТТА АППАРАТ СОТИБ ОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИМ.
Geneo – бу менинг спа-марказимдаги юқори технологияли парваришлаш муолажаси. Geneo беморларимга тез таъсир кўрсатаётгани ва ҳатто бир ҳафтадан кейин ҳам бу натижа сақланиб қолаётгани менга ёқмоқда - уларнинг териси сезиларли даражада намланиб, эластиклашмоқда! Шунингдек, мен Geneo’ни майин шўралаш таъсири учун ҳам яхши кўраман. Муаммоли тери учун Balance протоколи менинг беморларим орасида энг машҳур ҳисобланади. Geneo муолажалари доимо натижа беришини бизнинг косметологларимиз хуш кўради.
Беморлар деярли дарҳол терининг текстураси ва оҳангида яққол яхшиланишларни сезмоқдалар. Биринчи салонимда Geneo қанчалик муваффақиятли бўлганини кўриб, иккинчи салоним учун ҳам яна битта аппарат сотиб олишга қарор қилдим.

Франческа Джессика Льюис, Cosmetic Center маркази эгаси, Делрей-Бич, Флорида (АҚШ)
уШБУ МУОЛАЖА ЭРКАКЛАР УЧУН ҲАМ МОС КЕЛАДИ, МЕН УЛАРДАН АЖОЙИБ ФИКРЛАР ОЛЯПМАН
Бугунги кунда беморлар шифокор-косметологга аниқ бир сўров билан мурожаат қилишади. Ижтимоий ҳаёт даври ўз қоидаларини белгиламоқда: кўплаб беморлар реабилитация учун вақт кетказишга тайёр эмас. Улар косметик муолажалар оғриқсиз ва визуал томондан сезиларсиз бўлишини хоҳлашмоқда.
Geneo аппарати – бу сизга кўп йиллар давомида терининг фунционаллигини сақлашга имкон берадиган ва бир вақтнинг ўзида тўртта технологияни бирлаштирган ноёб машинадир.
Ушбу муолажанинг енгиллиги ва қулайлиги, ҳамда тикланиш даврининг йўқлигига қарамай, у сезиларли натижа беради.
Мен учун Geneo – бу сеҳрли қурол.
Чунки ёшартириш жараёнини бошлаш учун нафақат фибробластларни агрессив муолажалар билан тезлаштириш, балки уларни озуқа моддалари билан таъминлаш, моддалар алмашинувининг тугаётган маҳсулотларини чиқариб ташлаш ва ҳужайралар фаоллиги учун қулай шароитларни яратиш ҳам керак. Geneo буларнинг барчасини таъминлаб беради ва ёш терининг сифатини – барча биологик хусусиятларини сақлаб қолган терини қўллаб-қувватлайди. Шундай қилиб, Geneo замонавий аёлларнинг қаришига эмас, балки йилдан-йилга чиройлилашишга ёрдам беради. Ушбу муолажа эркаклар учун ҳам мос келади, мен улардан ажойиб фикрлар оляпман.

Никкерова-Оноприева Мария, дерматолог, Belle Vie клиникасининг косметологи, Краснодар шаҳри.
GENEO – ЭНГ САМАРАЛИ ВА ТАЛАБГОР АППАРАТ УСУЛЛАРИНИНГ ЖУДА ОМАДЛИ БИРЛАШУВИ.
Мен Geneo аппаратини клиникамда деярли 4 йилдан бери ҳар куни ишлатиб келмоқдаман. Ва ўйлашимча бу ҳақиқатан ҳам энг самарали ва талабгор аппарат усулларининг жуда омадли бирлашмаси. Шифокор-физиотерапевт ва ўқитувчи сифатида мен ишонч билан айта оламанки, ушбу қурилманинг ихчам ҳажмига қарамай, у ҳақиқатан ҳам кучли ва самарали параметрларга эга.
Мен Geneo’ни агрессив муолажаларга тайёргарлик кўриш ва кейинчалик реабилитация қилиш учун тез-тез ишлатиб тураман. Шунингдек, ноинвазив карбокситерапия ва сонофорез технологияларининг долзарблигини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман.
Юқори частотали ультратовуш капсуладаги муҳим моддаларни терининг чуқур қатламларига юборишга имкон беради – физиотерапевт сифатида менинг ўйлашимча, кириш чуқурлиги тахминан 1 см.

Аксененко Ирина Павловна, Dr.Aksenenko клиникаси директори, Москва шаҳри.
БУ ЖУДА ҲАМ ФОЙДАЛИ ИНВЕСТИЦИЯ!
Бизнинг марказимизда юзни парваришлаш ҳақида гап кетганда 30% дан ортиқ ҳолларда Geneo қўлланилади. Буларнинг барчаси атиги битта муолажадан кейин кузатиладиган унинг тез ва узоқ муддатли натижалари туфайли. Бу услуб сармоянгизни жуда тез қайтаришга имкон беради! Geneo муолажаси жуда ҳам содда ва даромадли ҳисобланади, бу иш вақтингиздан самарали фойдаланишга имкон беради.
Geneo янги технологияларни хуш кўрадиган беморлар учун мос ва муолажанинг кенг қирралилиги сабабли у нафақат юз, балки танадаги терини ҳам яхшилашни хоҳлайдиган одамларни жалб қилишга имкон беради. Ушбу муолажа терини парваришлаш учун индивидуал ёндашувни таклиф қилади. Беморлар Geneo муолажасидан кейин териси қандай кўринишга эга бўлганлигини кўриб лол қолишади. Ва менга ҳам Geneo биргина сеанснинг ўзида жуда кўп фойда кўрсатиши ёқади.
Бундан ташқари, сарфланувчи материалларни тўлдириш жуда осон ва сизда ҳар қандай тери турига эга мижозлар учун кенг имкониятлар мавжуд бўлади. Парваришлашдан ташқари, биз Geneo муолажасидан микро игналар, терини шўралаш ва IPL’дан икки ҳафта олдин терини тайёрлаш учун ҳам фойдаланамиз.

Дженнифер Роуз, косметолог, спа-маркази эстетисти, R3 Health Esthetician, Palm Beach, Флорида.
БИРИНЧИ СЕАНСДАН КЕЙИНОҚ БЕМОРЛАР ТЕРИНИНГ СЕҲРЛИ ПОРЛАШИНИ ТАЪКИДЛАШАДИ
Мен аппаратли услубларни жуда яхши кўраман, чунки улар жуда яхши таъсир ўтказади, таъсирни кучайтириш орқали уларни аралаштириб ишлатиш ҳам мумкин. Айнан синергизм таъсири технологияси – нафақат менга, балки менинг беморларимга ҳам ёққан Geneo аппаратининг асосий афзалликларидан бири.
Биринчи муолажадан сўнг беморлар терининг сеҳрли порлаши ва муолажалар курсидан кейин – унинг узоқ муддатли натижасини таъкидлайдилар. Шунингдек, мен Geneo’ни агрессив муолажаларга тайёрлаш ва реабилитация қилиш дастурида ҳам қўллайман.

Чиковани Инна Рамазовна, шифокор-косметолог, дерматолог, физиотерапевт. «Atribeaute Clinique» клиникаси мутахассиси, Санкт-Петербург шаҳри.
УШБУ АППАРАТ МЕНГА БИЗНЕС ЭГАСИ СИФАТИДА КАТТА ФОЙДА КЕЛТИРМОҚДА.
Профессионаллар сифатида биз бозордаги янги қурилмалардан дарҳол фойдаланишга қарор қилмаймиз. Шунга қарамай, Geneo юзни парваришлаш бўлимимизнинг энг яхши муолажасига айланди, чунки уни клиникада ишлатиш иқтисодий жиҳатдан фойдали эди. Geneo’нинг фойда маржаси ҳозирда кўплаб қурилмаларга қараганда юқори.
Шунинг учун ушбу инвестицияни амалга оширишга қўрқманг, сиз уни тезда оқлайсиз. Мижозларнинг натижадан хурсанд бўлиш даражаси бизнинг кутганимизданда ошишда давом этмоқда. Шундай қилиб бизда ушбу даволаниш услубини қўллаш ва уни маркетинг томондан тарғиб қилиш тўғрисида ҳеч қандай шубҳа қолмади. Geneo – бу турли хил тери камчиликларини бартараф этадиган ва ҳатто баъзи тери касалликларини даволай оладиган бозордаги энг сўнгги технология.
Муолажадан сўнг сиз дарҳол сезиларли натижаларни кўрасиз. Юзни парваришлаш учун ҳар биримизга керак бўладиган нарса – қулай, аммо ёшартириш жараёнини тезлаштирувчи ва терининг нафас олишини яхшилайдиган таъсир. Geneo’да ҳеч кимга ёқмайдиган нарсанинг ўзи йўқ, шунинг учун беморлар моддалар ва даволаш протоколларидан мамнун бўлишади. Улар бизнинг даволаниш хонамиздан чиқишдан олдин муолажанинг қулайлиги, олинган қиймат ва муолажадан кейин ўз терининг умумий таассуротидан ҳайратда қолишади. Аввалига ушбу аппаратга сармоя киритишдан қўрқишингиз мумкин, аммо бу нақадар ажойиб қарор бўлганини тез тушуниб етасиз. Geneo менинг бизнесимнинг муваффақиятига ижобий таъсир кўрсатди, чунки бу парваришлаш услуби ҳар бир меҳмонимиз учун фойдалидир. У ҳақиқатан ҳам ажойиб, айниқса олти хил даволаш тўпламлари билан.
Ушбу аппарат менга бизнес эгаси сифатида катта фойда келтирмоқда.

Николь Ромеро, NuAge Spa асосчиларидан бири, Ранчо Ладера, Калифорния штати (АҚШ), эстетист.
GENEO МУОЛАЖАСИ ПРОВАЙДЕРИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Geneo мутахассисидан консультация олиш учун ҳозироқ ариза қолдиринг!
Geneo муолажаларини қаерда олиш мумкинлигини билмоқчимисиз?
Made on
Tilda